Yakshanba, 19.05.2024, 09:38
Salom Гость | Guruh "Mehmonlar" | RSS
Kirish
Qidirish

Главная » 2009 » Dekabr » 4 » Дафтардаги битиклар
20:25
Дафтардаги битиклар
Биз бугундан янги рукнни хукмингизга хавола этаяпмиз. Академиямизда Тиббий Педагогика талабалари 4-курсдан клиник фанларни бошлайди. Хар бир циклик амалиётдан бир нима олиб қолиш шарт, албатта. Инсон эса унутувчи хисобланади (инсон сўзи арабча "нийсон”дан олинган – унутувчи), демак хотирага унча ишонч йўқ. Демак, нима қилиш керак? Шубхасиз, билимни умумлаштирган холда йўқолмайдиган бир жойга ёзиб қўйиш керак. Аниқки, у бир куни асқотади. Биз хам шу мақсадда хар бир клиник фанлардан қилинган конспектларни (конспект – мавзуни умумлаштириб, қисқа, аниқ ва схематик тарзда ифода этилиши) интернет сахифаларига кўчиришни бошладик. Эътироз ва қўшимчалариннгиз бўлса изоҳ сифатида баён қилишингизни сўраймиз. Ўткир Ҳошимовнинг "дафтар хошиясидаги битиклари” асар даражасига кўтарилиб, машхур бўлганди. Бизнинг дафтар хошиясидаги эмас, балки дафтарни ўзидаги битикларимиз асар даражасига чиқмаса хам, ниятимизга яраша бировга асқотиб қолса беҳад мамнун бўлар эдик.




ТЕРИ-ТАНОСИЛ КАСАЛЛИКЛАРИ

Бирламчи тошмалар

А. Эксудатив
1. Пуфакча (vesicula) – бўшлиқли,бўшлиқ ичида сероз суюқлик бўлган, тери сатхидан кўталиб турадиган, ўлчами 1 см гача бўлган бирламчи эксудатив тошма.
Касалликлар: герпес, экзема, оддий учуқ, ўраб олувчи темиратки
2. Пуфак (bulla) – бўшлиқли,бўшлиқ ичида сероз суюқлик бўлган, тери сатхидан кўталиб турадиган, ўлчами 1 см дан катта бўлган бирламчи эксудатив тошма.
Касалликлар: пўрсилдоқ яра, Дюринг герпетиформ дерматити
3. Йирингча (pustula) – бўшлиқли,бўшлиқ ичида йиринг суюқлик бўлган, тери сатхидан кўталиб турадиган, ўлчами 1 см гача бўлган бирламчи эксудатив тошма.
Касалликлар: остеофолликулит, фолликулит, карбонкул, фурункул, сикоз
4. Бўртма (urtica) –бўшлиқсиз, тери сатхидан салгина кўталиб турадиган, бирламчи эксудатив тошма. Бу тошма эксудатив, лекин бўшлиқсиз. Сабаби бўртма терининг эпидермис қаватида хужайралар ичида тез ўтадиган суюқлик йиғилиши натижасида пайдо бўлади.
Касалликлар: эшакем, қичима, хашорат чаққанда
Б. Пролифератив
1. Тугунча (papula) – бўшлиқсиз, тери сатхидан кўталиб турадиган, ўлчами 1 см гача бўлган бирламчи пролифератив тошма.
Касалликлар: псориаз, қизил ясси темиратки, экзема, юқумли моллюска, сўгал
2. Тугун (nodus) – бўшлиқсиз, тери сатхидан кўталиб турадиган, тери ости ёки ёғ қаватидан ўсиб бориб катталиги нўхатдан ёнғоққача бўлган бирламчи пролифератив тошма.
Касалликлар: тери сили (скрофулодерма), лепра, учламчи сифилис
3. Дўмбоқча (tuberculum) – бўшлиқсиз, тери сатхидан кўталиб турадиган, ўлчами 1 см гача бўлган бирламчи пролифератив тошма. Бу тошма патологик ўзгаришлар терининг дерма қаватини батамом эгаллаши натижасида пайдо бўлади.
Касалликлар: тери сили (скрофулодерма), лепра, учламчи сифилис
4. Доғ (macula) – терининг чегарали қмсми ранг ўзгариши. Доғлар яллиғли (розеола ва эритема) ва яллиғсиз (петехия, экхимоз, қонталаш); келиб чиқиш сабабига кўра қон томирли, пигментли ва сунъий бўлиши мумкин.
Касалликлар: ранг-браранг темиратки, эритразма, витилиго

Теридаги гистоморфологик ўзгаришлар
1.Гиперкератоз – эпидермис мугуз қаватининг қалинлашиши
2. Дискератоз – эпидермис хужайраларида кератинизация жараёнининг бузилиши
3. Паракератоз – тугалланмаган мугузланиш натижасида мугуз қаватда ядроли хужайралар пайдо бўлиши ва донадор қаватнинг қийин аниқланиши
4. Акантоз – тиканаксимон қават хужайраларининг кўпайиб, қалинлашиб кетиши
5. Акантолиз - тиканаксимон қават хужайралари орасидаги десмасомаларнинг шикастланиши
6. Акантолизис - тиканаксимон қават хужайралари орасидаги десмасомаларнинг эриб кетиши
7. Спонгиоз – Мальпиги қаватининг хужайралараро суюқликнинг йиғилиши ва десмасомалар бузилиб бўшлиқ пайдо бўлиши
8. Вакуолли дегенерация – Мальпиги қаватининг хужайралар ядроси атрофидаги вакуолалар хосил бўлиб, улар ядрони пикнотик деформациялаб четга сиқиб чиқариши ва цитоплазма ичидаги суюқлик хужайрани нобуд қилиши
9. Баллонли дегенерация – Мальпиги қават хужайраларнинг дегенератив ўзгариши. Десмасомалар йўқолиб сероз фибринозли суюқликда шарсимон суюқликлар сузиб юриши.
10. Папилламатоз – терининг базал қаватидаги хужайралар орасиа дерманинг сўрғичсимон қаватининг сўрғичлари чўзилиб, терининг устки қисмига чиқиши
11. Грануллёз – донадор қават хужайраларнинг кўпайиб қалинлашиши
12. Микроабцесс – эпидермис ва дерма хужайралаидан иборат яллиғланиш ўчоғи
13. Эпидермолис – эпидерма ва дерма орасидаги базал мембранаси бузилиб, субэпидермал бўшлиқлар пайдо бўлиши.

 
Касалликлар

Псориаз – папулло-сквамоз, тарқалган, сурункали рецедивланувчи касаллик.
Бирламчи элемент – тугунча
Гистоморф. – акантоз, гиперкератоз, паракератоз, папилламатоз, Мунро микроабсцесслари (эпидермис ва дермада жжнейтрофил)
Локлизацияси – бошнинг сочли қисми, қўл-оёқнинг ёзувчи қисмида
Босқичлари:
1. Прогрессив
2. Стационар
3. Регрессив
Симптомлари:
1. "Ўсиш халқаси” (тўқ қизил хошия), марказда кепакланиш
2. Ауспец триадаси: стеарин доғи, терминал парда, қон шудринги. Бу тугунчани буюм ойнаси билан аста-секин қирганда кетма-кет чиқади.
3. Кебнер феномени – ташқи таъсиротларга жавобан янги тошмалар тошиши (иштон, пайпоқ резиналари ўрнида тошмалар пайдо бўлиши)
4. Ангишвона симптоми – тирноқларда нуқтали ботиқлар
Турлари:
1. Эксудатив псориаз
2. Пустулёз псориаз
3. Псариатик эритродермия
4. Артропатик псориаз
5. Ёзги
6. Қишки
Даволаш:
Махаллий
1. Вит Д сақловчи дорилар – Дайвонекс
2. Кортикостероид мазь
3. Дитранол
4. 1-3% салицил к-та ва 3-20% қорамой мазлари
5. Чистотел
6. ПУВА терапия
Умумий
1. Тинчлантирувчи
2. Антигистамин
3. Синтетик ретиноид
4. Цитостатик
5. Иммунотерапия

Қизил ясси темиратки
Бирламчи элемент – тугунча
Гистоморф. – гранулёз, акантоз, паракератоз, гиперкератоз
Локализацияси: қўл-оёқнинг букувчи юзасида, оғиз шиллиқ қавати, жинсий аъзоларда
Симптомлар:
1. Қичишиш
2. Уикхем сеткаси
Оғиз шиллиқ қаватида 6 та тури бор:
1. Типик
2. Эксудатив гиперемик
3. Эрозив-ярали
4. Атрофик
5. Булёз
6. Атипик
Даволаш:
1. Ошқозон-ичак текшириш, қонла қанд миқдори, АҚБ, асаб-психик холати текширилади
2. Оғиз бўшлиғи санация қилинади
3. Седатив терапия
4. Витаминтерапия
5. Эрозив-ярали ва булёз турида преднизалон, хингамин, нкатин к-та

Қичима – тери қичиши билан кечадиган касаллик
Турлари:
1. Болалар – струфулюз дейилади.
2. Катталар
3. Тугунли – аёлнинг болдирида учрайди.
Этиологияси: нотўғри овқатланиш, эксудатиқ диатез, интоксикация
Бирламчи элемент – бўртма, тугунча, тугунча-пуфакча → эрозия, экскориация, иккиламчи инфекция
Гистоморф. – гиперкератоз, акантоз
Локализацияси: қўл-оёқнинг ёзувчи қисми, қорин ва думбаларда
Даволаш:
1. Фторли кортикостероид мазь (окклюзион)
2. Новокаин 2%
3. Суюқ азот билан музлатиб деструкция
4. Седатиқ ва дезинтоксикоция

Экзема – терининг невро-аллергик, кучли қичишиш билан кечадиган, яллиғланган терида майда-майда пуфакчалар бўладиган қайталанувчи касаллик.
Бирламчи элемент – пуфакча, тугунча, йирингча (чин полиморфизм)
Этиол. – НСдаги ўзгаришлар, химоя кучларининг сусайиши, гиповитаминоз, аутоинтоксикоция
Ўзига хослиги:
1. Чин полиморфизм
2. Сероз қудуқчалар (намланиш)
Кечишига кўра турлари:
1. Ўткир
2. Ўткир ости
3. Сурункали
Клиникасига кўра турлари:
1. Чин экзема – тошмалар симметрик, ноаниқ чегарали
2. Микробли – асимметрик, кўпроқ йирингча
3. Себореяли – сочли қисмда учрайди
4. Касбга оид – тананинг очиқ қисмида
5. Болалар – экс. диатез хос ўзгариш билан бошланади.
Даволаш:
1. Намланишга примочкалар
2. Яллиғланишга қарши
3. Антигистамин ва десенсибилизацияловчи
4. Транквилизатор ва седатив воситалар

Қўтир (Scabies)
Қўзғатувчиси – қўтир канаси
Бирламчи элемент – тугунча (баъзида пуфакча)
Локализацияси – қўл панжаси устки қисми, бармоқ ораси, қўлтиқ олдида
Ўзига хослиги:
1. Кечқурун қичиниш
2. Тошмалар жуфт жементдан иборат бўлади
3. Қўтир йўли бўлиб, очиқ учи эрозия, ёпиқ учи тугунчадан ташкил топган
Даволаш:
1. Спрегал – аэрозол
2. Олтингугурт мазь катталарга 33%, болаларга 11%
3. Бензилбензоат эритма катталарга 20%, болаларга 10%
4. Демьянович усули


Оддий учуқ
Этиологияси – вирус
Бирламчи элемент – пуфакча
Локализацияси – бурун қанотлари, оғиз бурчаги, жинсий аъзо атрофида
Клиникаси: пуфакчалар гурух-гурух бўлиб жойлашади, ичида шаффоф эксудат сақлайди, 2-3 кундан кейин хиралашади, кейин устини сарғиш рангли қалоқ қоплайди ва 5-6 кукндан кейин кўчади. Агар 2-3 кундан кейин пуфакча ёрилса, эрозия хосил бўлади. Иккала холат хам иккиламчи пигментация билан якунланади.

Сўгал
Қўзғатувчиси – папилламатоз вирус
Бирламчи элемент – тугунча
Локализацияси – қўл, юз, лаб қизил хошияси
Турлари:
1. Оддий
2. Ясси
3. Ўткир учли кондилома
4. Товон
Давоси:
1. Оксалин 3%
2. Тебрафен 5%
3. Бонафтон 0,5%
4. Хирургик: криотерапия, электркоагуляция

Дюринг герпетиформ дерматити
БЭ – пуфак
-Тошмалар галоген моддаларга жавоб реакцияси бўлиб чиқади
-Пуфак томи қалин, Никольский –
-Пуфак суюқлигида 15-40% эозинофил
-Ядоссон йодли синамаси +
-Кучли қичишиш безовта қилади.

Ранг-баранг темиратки
Этиол. – терлаш, ҚД, семизлик
БЭ – доғ, сутли кофе рангидаги
-Бальцер синамаси +
-Бальцер кукун белгиси +
-Вуд лампасида нурланиш
Замбуруғга қарши даво:
1. Арунгал
2. Текназол
3. Ламизил

Оддий контакт дерматит
Бемор тошма сабабини аниқ билади (шартсиз таъсирот).
Турлари: Ўткир (куйиш) ва сурункали (қадоқ)
Даврлари:
1. Эритроматоз – чегараси аниқ, ўлчами таъсир этган омилга мос келадиган ялиғланишли доғ.
2. Буллёз – қизарган тери шишиб инфильтрацияланади, пуфакча хосил бўлади
3. Некротик – таъсир жуда кучли бўлган бўлса, тери некрозга учраши хам мумкин.

Анафилактик шокда биринчи ёрдам:
1. Аллерген киритишни тўхтатиш
2. Адреналин
3. Айланиб юрувчи қон хажмини тўлдириш – Рингер, Натрий хлор 0,9%, Полиглюкин
4. Нафас йўли ўтказувчанлигини таъминлаш
5. Вазопрессор амин – Дофамин

Тушунчалар:

Дермографизм – терининг ташқи таъсирга қон томир реакцияси. Буни аниқлаш учун бирор нарса билан терига босиб сурганда оқ ёки қизил рангга киради. Агар оқ дермографизм бўлса, Са препаратлари қўллаш мумкин эмас.

Никольский симптоми – пинцет билан тошма териси тортилса, худди шафтоли пўстидек эпидермис осон кўчади. Бу симптом пўрсилдоқ яра, Лайелл синдроми ва чақалоқларда учрайдиган эпидемик пурсилдокда мусбат бўлади.

Ядоссон йодли синамаси – Терига 5% йоднинг спиртли эритмаси томизилса ўша сохада қизариш бўлади (Дюринг герпетиформ дерматити).


Бальцер синамаси – 5% йод доғни тўқ рангга бўяйди (Ранг-баранг темиратки)

Бальцер кукун белгиси – доғни шпател билан тирналса, яширин қипиқ чиқади (Ранг-баранг темиратки)

Берри-Мишецкий синамаси – тошма тирноқ ёки буюм ойнаси билан тирналса бемор оғриқ ёки нохушлик сезади (қизил волчанка)

Балиқ икраси симптоми – лейшманиоз касаллигида

Тасбех симптоми - лейшманиоз касаллигида, бундан ташқари бу касалликда фурункулсимон тугундан кейин штамп (чандиқ) бир умрга қолади

Балиқ кўзи симптоми – кўп шаклли эксудатив эритема

Чин полиморфизм – бир вақтда бир неча бирламчи элементларнинг бўлиши

Сохта полиморфизм – бир вақтда битта БЭ, қолганлари иккиламчи элемент бўлиши.

Онихомикоз – замбуруғли касалликларда тирноқ пластинкаларининг зарарланиши




Олинган билимларни текширмоқчи бўлсангиз, менюдаги тестлар бўлимидаги тестларни ечишингиз мумкин.




Категория: Foydali | Просмотров: 5239 | Добавил: medped | Рейтинг: 2.4/11
Всего комментариев: 0
Добавлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи.
[ Регистрация | Вход ]
Bizning savol
Сиз келажакда қайси сохани танламоқчисиз?
Barcha javoblar: 1606
Tesha tegmagan gaplar
Statistika

Onlayndagilar: 1
Mehmonlar: 1
Foydalanuvchilar: 0

Copyright MED-PED tma-medped@mail.ru © 2024
Сайт создан в системе uCoz