Хеч бир
офтальмолог йўқ-ки, яхши ёритилган хонасида Сивцев жадвали бўлмаса. У бу жадвал
ёрдамида пациентларнинг кўриш ўткирлигини текширади. Эътиборингизга хавола
этаётган ушбу интерактив ўйинимиз хам Сивцев жадвалига асосланган. Фақат, бу
ердаги офтальмолог кўриш ўткирлигини эмас, балки билим ўткирлигини синовдан
ўтказади. Агар сизнинг кўзларингиз соғлом бўлса, офтальмолог кўрсатган ўнинчи
қатордаги харфни хам яхши кўрасиз ва у сизга "Vis OU = 1,0/1,0” (норма) деб
ёзиб беради. Биздаги шифокор бу билан кифояланмайди. Бир дақиқа давомида у
берган саволга жавоб топиб, ён панелдаги харфларни сўзга мос равишда кетма-кет
босиб чиқишингиз ва яширинган сўзни топишингиз керак. Шу шарт билан сизнинг
билимингиз, чаққонлигингиз ва диққатингиз синалади. Яширин сўзни топганингиздан
сўнг вақт тугамасдан кейинги саволга ўтувчи стрелкани (пастки ўнг бурчакда)
босинг, акс холда сиз ўша босқичдан қайтасиз. Тобора саволлар қийинлашиб,
яширинган сўзлардаги харфлар сони ошиб боришига қарамай, ўнинчи қаторни хам
топсангиз, офтальмологимиз сизни 100% билан тақдирлайди. Демак, хаммаси
ўзингизга боғлиқ. Хўш, билимингиз ўткирлигини текширасизми? Унда, офтальмолог
ҳузурига марҳамат!