Dushanba, 29.04.2024, 02:55
Salom Гость | Guruh "Mehmonlar" | RSS
Kirish
Qidirish

Главная » 2011 » Iyun » 6 » Подагра
06:05
Подагра

Подагра – сурункали касаллик бўлиб, қонда сийдик кислотасининг ва тўқималарда сийдик кислотасининг натрий тузи кристалларининг (уратларни) йиғилиши билан характерланиб, клиникасида эса қайталанувчи ўткир артрит ва подагра думбоқлари кўринишида боради. Бу касаллик жуда қадим замонлардан бери маълум бўлиб, касалликни биринчи бўлиб, ва тўлиқ равишда 1685 йилда Сиценхам ўзининг "подагра троктатларида” ёзган. 
            Подагра кўп тарқалган касаллик бўлиб, эпидемиологик маълумотларга кўра Европа ва США да катта ёшдаги ахолининг 2% касалланади. Бу касаллик асосан эркакларда учрайди. Подаграни биринчи хужуми ҳамма ёшда учраши мумкин, аммо кўпинча 40 ёшдан кейин бўлади.
Соғлом кишиларда сийдик кислотасининг ҳосил бўлиши ва унинг киши танасидан  чиқарилиши мувазанатда бўлади. Сийдик кислотасининг қон зардобида кўпайишининг (гиперурекемия) 3 хил сабабларга кўра бўлиши мумкин:
1.      метоболик сабабларга кўра- яъни сийдик кислотасининг кўп миқдорда хосил бўлиши.
  1. буйрак билан боғлиқ бўлган сабабларга кўра- яъни сийдик кислотасининг буйрак орқали чиқарилишнинг сусайиши натижасида .
  2. аралаш сабабларга кўра-яъни сийдик кислотасининг танада кўп синтез қилиниши ва унинг буйраклар орқали оз чиқарилиши натижасида бўлиши мумкин.
Касалликнинг этиологиясига кўра бирламчи ва иккиламчи подаграга ажратилади. Кўп муаллифларнинг фикрича подагра гўшт ва унинг махсулотларининг, спиртли ичимликларни ва дуккакли ўсимликларнинг донларини кунда истемол қилувчиларда учрайди.
Гиперурикемияни келтирувчи хавф омили ҳолатларига гипертензия, гиперглицередемия, стресс ситуациялар, дегидратация ва бошқалар киради.
Касалликнинг асосий сабаби сийдик кислотасининг ҳосил қилишда иштирок этувчи ферментларнинг (глюкоза 6-фосфатаза, гипоксантинфосфор базил трансфераза ва бошқалар) туғма ёки ортирилган етишмовчилиги натижасида унинг кучайишига ва доимий гиперурикемияга олиб келишидир.
Иккиламчи подагра-пуринларни кўп миқдорда парчаланиши натижасида гиперурикемия пайдо бўлишига олиб келади. Иккиламчи гиперурикемия- буйрак етишмовчилигида, юрак етишмовчилигида, баъзи бир  қон касалликларида- эссенциал сарамас (полицитемия) сурункали миеломия, гемолитик кам қонлик касалликларида, В12 етишмовчилиги камқонлигида, миелом касаллигида, псориаз касаллигида ҳамда баъзи бир модда алмашинув, эндокрин касалликларида, дорилар (салицилатлар, диуретиклар, цитостатик препаратлар, кортикостероидлар) натижасида пайдо бўлади.
Подагранинг белгилари хар турли бўлиб, у касалликнинг босқичларига ва касаллик кечиш вариантларига боғлиқ бўлади. Касалликнинг яширин даври бир неча соатдан бир неча кунгача давом этади ва хар хил белгилар билан ўтади.
Подаграда ўткир артритнинг келиб чиқиши асосида синовиал суюқлигидаги урат кристалларининг чўкмага тушиши ва унинг нейтрофил оқ қон таначалари томонидан фагоцитозга учрашидан пайдо бўлади. Сўнгра фагоцитоз қилган нейтрофиллар парчаланиши натижасида кўп миқдорда лизасом ферментлар ажралиб чиқади. Ажралиб чиққан лизасома ферментлар бўғим синовиал пардасини ва бўғим атрофидаги тўқималардаги кучли яллиғланишини артритга олиб келади. Артрит ҳуружи 2 кундан 2 хафтагача, кўпинча 5-10 кун давом этади. Подагра артрити хуружи дастлабки вақтларда бўғим устида аниқ бўлмаган оғнриқ сезилади, харорат кўтарилади, эт увишади, уйқусизлик ва кўнгил айнаши сезилади. Подагранинг ўткир хуружи тўсатдан, кўпинча кечаси, оёқнинг бош бармоғи бўғимида шиш, терисининг аниқ қизариши кузатилади. 5-6 кундан сўнг бўғимда яллиғланиш қайтади. Кўп беморларда 5-10 кундан сўнг бутунлай яллиғланиш йўқолади.
Ўткир подагра артритни биринчи хуружидан артритгача бўлган давр 2-3 ойдан  тортиб то 10 йилгача давом этиши мумкин. Сурункали подагранинг дастлабки вақтларида битта бўғим, сўнгра бошқа бўғимларининг шикастланиши қўшилади. Шикастланган бўғимларнинг ҳаракати чекланади. Баъзи холларда суякнинг лизиси натижасида бўғимнинг дағал деформацияси кўрилади. Сурункали подагра артритга хос узгаришлардан бири симметрик булмаган бугимларни шикастланишидир. Подагранинг иккинчи асосий белгиларидан бири тери остида уларни йиғилишидан ҳосил бўлувчи қаттиқ, чегараланган тери сатхидан кўтарилган тугунчалар ёки тофуслар ҳисобланади. Тофуслар биринчи хуруждан сўнг ўртача 6 йил давомида, баъзан эртароқ 2-3 йил давомида пайдо бўлади. Унинг ўлчамлари тўноғич бошидан то катта бўлмаган олмадек бўлиши мумкин. Тофуслар беморнинг қулоқ супрасида, кўпинча тирсак, тизза, товон, бармоқ бўғимлари атрофларида жойлашган бўлади. Баъзан периферик тофуслар ёрилиб, ундан қуйуқ оқ масса ажралиб чиқади. У тиш пастасига ўхшаш бўлади. Подаграда буйракнинг патологиясида кўп учрайди ва касаллик кечишига таъсир кўрсатади ҳамда узоқ вақт актив метоболик даволашга тўсқинлик қилади.
Подаграда буйрак шикастланаши (нефропатия) –йиғма тушунча бўлиб, шу касалликда учрайдиган буйрак патологиясини ўз ичига олади: уларга буйрак парехимасида тофусларнинг пайдо бўлиши, урат тошларининг ҳосил бўлиши, интерстициал нефрит, буйрак гломерулаларининг склерози ва буйрак томирлари склерози натижасида келиб чиқувчи нефросклероз касалликлари киради. Подаграда 50% беморларда буйрак каналчаларида тофуслар 10-25% беморларнинг сийдик йўлларида  урат тошлари учрайди. Подагра кўпинча бошқа бўғим касалликлари билан қўшилган ҳолда учрайди. Ревматоид артрит билан 6%, Бехтерев касаллиги билан 4,4%, ДОА билан 26% бирга учрайди. Лаборатория текширувларидан асосий гиперурикемия ёки уратларни сийдик билан ажралишининг камайишини аниқлаш катта ахамиятга эга.
Касалликнинг дастлабки вақтларида бўғимларининг рентгенографиясида ўзгариш кузатилмайди. Бўғимларнинг уратлардан сурункали шикастланиши натижасида рентгенограммада суяк тоғай структурасининг бузилиши белгилари яъни тоғайнинг емирилиши натижасида бўғим тирқишининг торайиши, суяк тўқимасининг эпифизда думалоқ аниқ чегараланган етишмовчиликлар (прабойниклар), суякнинг субхондрал қисмида тофусларнинг пайдо бўлишида келиб чиқади. Суякдаги тофусларни бўғим бўшлиғига ёрилиб чиқишидан, бўғим юзаларида чақалар пайдо бўлади. Бир вақтнинг ўзида бўғим атрофидаги тўқималарнинг яллиғланиши натижасида зичлашганлиги кўрилади. Иккиламчи остеоартроз қўшилган юқоридаги белгиларга хар хил даражада ривожланган чекка остеофитози бўлади.
Сурункали подагра артритида бўғимлардаги рентгенологик ўзгаришни бир неча боқичга бўлинади.
1-босқич. Суякнинг субхондрал ва чуқур қисмида зардобли (киста), баъзан юмшоқ тўқималарнинг зичланишуви кўрилади.
2-босқич. Бўғим атрофида катта зардобли шиш ва бўғим юзаси майда чақалар, бўғим атрофидаги тўқималарни доимий зичлануви, баъзан кальцификатлар кўрилади.
3-босқич. Бўғимнинг 1/3 қисми юзасидан кўпроқ қисмида катта чақалар: эпифизда остеолиз бўғим атрофидаги юмшоқ тўқималарни анча зичланиши  жойлашашиши кузатилади.
Ревматик касалликлар бўйича Римда 1963 йилда ўтказилган халқаро симпозиумда подагранинг қуйидаги диагностик мезонларини ишлаб чиқди:
1.      қон зардобида сийдик кислотасининг ошиши.
2.      тофуслар.
3.      синовиал суюқликда натрий урнатларнинг кристалларини ёки тўқималарида микросомик ёки химик текширишда унинг аниқланиши.
4.      тўсатдан  ўткир артрит хуружининг бошланиши унинг 1-2 хафтада тўлиқ клиник  ремиссияга  ўтиши. Подаграни диагностик фарқлашда  ўткир юқумли касалликлардаги артритлардан, ревматоид артридан, ДОАдан, сарамасдан ва бошқа касалликлар билан олиб борилади.
Даволаш:
Ўткир подагра хуружини колхицин, пирозолон препаратлари, кортикостероидлар билан даволанади.
Подаграни узоқ даволаш учун 2 та грппа препаратлар ишлатилади:
  1. сийдик системасини синтезини сусайтирувчи моддалар.
  2. сийдик кислотасини ажралишини кучайтирувчи дорилар.
Сийдик кислотасини синтезини сусайтирувчи дорилар сифатида аллопуринол ва унинг анологлари милурит, тиопуринал, ҳамда гепотокаталада, орот кислотаси ишлатилади. Сийдик кислотасини сийдик билан ажралишини кучайтирувчи дорилар антуран, кетазон, пробенецид, этамид, ацетилсалиция кислотаси қўлланилади.
Категория: Foydali | Просмотров: 4943 | Добавил: Admin | Рейтинг: 1.6/8
Всего комментариев: 1
1 marat  
uy sharoitda qanday davolash mumkun qanday dori vositalarini qollash mumkun

Добавлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи.
[ Регистрация | Вход ]
Bizning savol
Сиз келажакда қайси сохани танламоқчисиз?
Barcha javoblar: 1597
Tesha tegmagan gaplar
Statistika

Onlayndagilar: 1
Mehmonlar: 1
Foydalanuvchilar: 0

Copyright MED-PED tma-medped@mail.ru © 2024
Сайт создан в системе uCoz