Қарийб бир хафта давомида кўпчиликни диққат марказидан ўрин олган мини-футбол бўйича Тиббий Педагогика кубоги-2010 ўз поёнига етди. Баймаков С. Р. ташаббуслари билан ўтказилган бу турнирда 6 та жамоа, яъни Тиббий Педагогика факультетининг 1-6 курсларида тахсил олувчи талабалар иштарок этишди. Мусобақа давомида барча жамоалар тенг кучли, бир-бирига муносиб рақиб эканлиги ўз тасдиғини топди. 1-турдаёқ ғолибликка асосий даъвогар – 3-курс талабаларининг 2-курсдан сенсацион мағлубияти, шу турдаги 4-курс футболчилари 6-курсдаги акаларини охирги сонияларда урилган гол хисобига доғда қолдириши мусобақага қизиқишни кучайтириб юборди. 2-турдаги 1- ва 6- курснинг ўзаро дуранги 4-курсни автоматик тарзда ярим финалга олиб чиқиб қўйди. 3-курс эса бир амаллаб кейинги босқични уддалади. 5- ва 6-курс талабалари тупнирни гуруҳ босқичидаёқ якунлашга мажбур бўлишди. Энди юқориги 4 та ўринни дастлабки 4 та курс бўлишиб оладиган бўлди. Ярим финалнинг дастлабки ўйини – 2- ва 4- курс ўртасидаги учрашув чемпионатнинг энг зерикарли ўйини бўлди. Хар иккала жамоа ўйин давомида ўзининг энг кучли қавати ҳимоя эканини исботлашди. Лекин, ўйин тугашига саноқли дақиқалар қолганда 4-курс химоясидаги бўшлиқдан унумли фойдаланган 2—курс футболчилари учрашувдаги хал қилувчи ягона тўпни киритиб, финалга йўл олишди. Финал остоеасидаги иккинчи ўйинда эса 3-курс 1-курсдан хар томонлама кучли эканлигини кўрсатиб, кейинги босқичга йўл олди.
Учинчи ўрин учун кечган бахс мусобақанинг энг узоқ давом этган ўйини бўлди. 1-таймда 0:3 гаенгилаётган 4-курс талабалари 2-бўлимда ирода кўрсатиб хисобни 4:4 га етказишди. Қўшиб берилган таймда эса жамоалар яна 2 тадан тўп киритиб, 6:6 хисобини қайд этишди ва учрашув масаласини пенальтилар сериясига топшириб қўйишди. Лотореяда омад дебютантларга кулиб боқди ва 4-курс 4-ўрин билан чекланиб қолди. Финалда 3-курс талабалари 2-курс устидан ишончли ғалаба қозониб, гурухдаги мағлубият аламини олиш билан бирга мусобақанинг мутлоқ ғолибига хам айланди. 2-курс эса 2-ўринни қўлга киритди.