Халқ орасида шифокор олдига ҳечким яхши кунидан келмайди, деган гап юради. Лекин, тиббиётда бу фикрин инкор этувчи бир соҳа борки, бу соҳа шифокорларига одамлар энг бахтли кунидан мурожаат қилишади. Бу акушерликдир. Акушерлик ва гинекологиядан дарс ўтувчи кафедра Кадишевда жойлашган. Бу кафедра ўқитишда муллияжлардан кенг фойдаланади, талабалар навбатчиликда қолиб туғруқни кўришга имконият яратилган. Ўқитувчилардан Абдурамов Темур Файзуллаевични алоҳида ьаъкидлаб ўтиш керакки, уларнинг ўқитиш услублари унча-мунча педагогга намуна бўлиши мумкин. Бу фан 4-курсда икки семестр давомида ўтилади.
Расул-Заде Юлдуз Гулямовна
Абдурамов Темур Файзуллаевич ва 406 А гуруҳ талабалари