Payshanba, 28.03.2024, 17:19
Salom Гость | Guruh "Mehmonlar" | RSS
Kirish
Qidirish

Факультетимиз хақида

Умумий амалий шифокори тайёрлаш ва даволаш иши ўқитувчиларни тайёрлаш мақсадида таълим сохасида кадрлар тайёрлаш миллий дастурига кўра Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан 25.05.1998 йилда 228-буйруқ қабул қилинган. Унга кўра 1-ва 2-ТошМИ даволаш факультети қошида Тиббий Педагогика йўналиши, кейинчалик тиббий педагогика факультетига асос солинди. Факультет тиббиёт олий ўқув юрти ва тиббиёт коллежлари учун умумий амалиёт шифокори-педагогларни тайёрлайди. Даволаш факультетидан фарқли равишда тиббий педагогика факультети ўқув дастурига тиббий психология, педагогик маҳорат, араторлик этикаси, янги педогогик технология каби психоло-педагогик йўналишдаги фанлар киритилган. Барча фанларни ўқитиш дастурига шу фанлардан таълим бериш усулларини ўргатиш киритилган. Бундан ташқари, факультет талабалари таълим бериш педагогик метод ва методикаларини ўрганиш мақсадида тиббиёт коллежларида тажрибали педагоглар бошчилигида 2 хафталик амалиёт ўтайдилар. Факультетда ўқиш муддати 7 йил. Ўқитиш Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги 28.02.2002 N. ВМ 343-14-7201 буйруғига асосланган дастур бўйича тасдиқланган. Фанлар бўйича ўқув дастурлари Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги 10.07.2002 N.28 буйруғи бўйича тасдиқланган. Факультет исталган тиббиёт муассасаларида ишлаши ва тиббиёт коллежларида таълим бериш фаолиятини олиб бориши мумкин бўлган умумий амалиёт шифокори-педагогларни тайёрлайди. Касбни эгаллаш бўйича таълим дастури бошқа факультетлар ўқув дастурларидан бирмунча фарқ қилади. Талабалар тиббиёт фанларидан ташқари педагогика, психология, педагогик маҳорат, нутқ маданияти ривожланиш асосларини ўзлаштирадилар. Факультетнинг барча курсларида талабалар сони 1708 та. Уларнинг таълим ва иарбияси билан 15 кафедра профессор-ўқитувчилар жамоаси шуғулланадилар. Ўқув дастурида турли хил ва давомли квалификацион амалиёт киритилган: ўрта тиббиёт ходимим иши, шифокор ёрдамчиси, педагогик психология усулларини ўзлаштириш ва бошқалар. Факультет деканати фаолияти ўқув жараёнини ва ижобий психологик-педагогик мухитнт яратишдан иборат. Юқори курсларда қобилиятли талабалар гуруҳлари ташкил этилган. Улар орасида Абу Али ибн Сино степендияси стипендиантлари ва институт илмий жамияти аъзолари бор. Тиббий педагогика факультети 2003 йили Ўзбекистон Республикаси Олий ўқув юртлари орасида ўтказилган энг намунали факультет танловида қатнашди ва 1-ўринни эгаллаб, 1-даражали диплом билан тақдирланди.
Bizning savol
Сиз келажакда қайси сохани танламоқчисиз?
Barcha javoblar: 1584
Tesha tegmagan gaplar
Statistika

Onlayndagilar: 1
Mehmonlar: 1
Foydalanuvchilar: 0

Copyright MED-PED tma-medped@mail.ru © 2024
Сайт создан в системе uCoz