Bosh sahifa » 2009 » Oktabr » 29 » Ички касалликлар пропедевтикаси, гематология, ХДТ ва касб касалликлари кафедраси
04:36
Ички касалликлар пропедевтикаси, гематология, ХДТ ва касб касалликлари кафедраси
Ички касалликлар пропедевтикаси кафедраси талабалар учун энг севимли кафедра хисобланади. Бунга сабаблар кўп: дарсларнинг жуда қизиқарли ўтиши, домлаларнинг самимий муносабати ва уларда бахони қизғониш тушунчасининг йўқлиги. Пропедевтика – бу клиникага кириш, яъни клиниканинг алифбоси саналади. Кафедра ходимлари турли хил йўллар - интерактив ўйин-у, очиқ дарслар билан бу "алифбо”нинг хар бир "харф”ини хотирамизга сингдириб қўйишган. Биз биринчи марта бўйнимизга фонендоскоп осиб ўзимизни хақиқий шифокордек хис қилганимиз, хаяжон билан илк бор беморни курация қилганимиз, биринчи марта касаллик тарихини ёзганимиз... Булар хаммаси Пропедевтикадан қолган хотиралар!