ТТАда ўқийдиган ўғил болалардан сўрасангиз, ярмидан кўпи хирург бўламан дейди. Агар 2- ёки 3-курсда Умумий хирургия кафедрасига борса, қолган ярми хам жарроҳликни хохлаб қолиши тайин. Бу ердаги домлаларнинг салобати, билими, хар бирининг ўзига хослиги талабани хирургияга меҳрини ошириб қўяди. Бу кафедра 2-курсда хирургияда хамширалик иши хақида маълумот берса, 3-курсда хирургияга кириш (пропедевтика), аниқроғи хирургияга шифокор сифатида киришни ўргатади. Ишга проффесионал ёндашув шу даражадаки, хар бир дарс амалиёт билан чамбарчас боғлиқ холда ўтади, амалий кўникмаларни талаба хақиқий жарроҳ кўринишида бажаради. Яна бир яхши томони 3-курсда икки семестр Умумий хирургия фани ўтилса, биринчи семестрда хеч қандай имтихон талабаларни "безовта” қилмайди. 2-семестрда битта оралиқ ва битта якуний назорат, хамда тест билан фан "ёпилади”.