4-курс талабаларининг 10 куни шу кафедрада утади. Фойдасидан зиёни куп булган синтетик препаратлар тури купайиб кетаётган хозирги замонда даволашнинг дорисиз усуллари, шифобахш жисмоий тарбия, физиотерапия йуналишлари жуда мухим хисобланади. Кафедра шу фанлардан дарс беради. Талабалар цикл давомида нафакат булгуси врач сифатида, балки бемор сифатида хам (!) ШЖТ ва физиотерапия аппаратларидан фойдаланиб куришлари мумкин. Цикл дастурида бир кун Семашко санаторийсига "экскурсия" уюштириш ажратилган. Талабалар санаторийдаги даволаш жараёнини бевосита кузатишларига имкон берилади.