Талабалар
билимини текшириш ва баҳолашнинг янги инновацион усулларини тадбиқ этиш
мақсадида ишлаб чиқилган ўйинни эътиборингизга ҳавола этмоқдамиз. Бу ўйин 8 та
талаба иштирокида ўтказилади. Компьютер қуръа ташлаш йўли билан талабаларни бир-бирларига
рақиб сифатида жуфтликларга ажратади. Сўнг талабалар ўзларига берилган 5 тадан
бир жавобли тестларга жавоб беришади. Натижалар ўша заҳоти эълон қилиб
борилади. Ғалаба қозонган кейинги босқичга чиқади, ютказган эса чемпионатни
тарк этади. Дуранг натижа қайд этилса "лоторея” тугмаси босилади ва билими тенг
бўлган бу талабалар энди омад борасида мусобақалашади. Омадлироқ талаба кейинги
босқичга чиқади.
Чемпионат
чорак финалдан бошланади, яъни 8 та талабадан 4 таси ғалаба қозонади ва ярим
финалга чиқади. Бу босқичдаги 4 талабадан муваффақиятга эришган 2 та талаба
финалган йўл олади. Финал эса ғолибни аниқлаш учрашуви бўлади. Ғалаба қозонган
мутлоқ ЧЕМПИОНга
айланади. Чемпионат охирида талабалар 100 балли системада шартли равишда
бахоланадилар.