Yakshanba, 19.05.2024, 18:31
Salom Гость | Guruh "Mehmonlar" | RSS
Kirish
Qidirish

Главная » 2010 » Mart » 17 » Дафтардаги битиклар: Акушерлик
02:35
Дафтардаги битиклар: Акушерлик
Мавзу.Аёллар жинсий аъзолари анатомияси
Аёллар чаноғининг тузилиши.
Аёллар чаноғида 3 та суяк бор:
1. Чаноқ суяги
2. Думғаза суяги
3. Дум суяги
Бўғимлар:
1. Symphisis pubica – кам харакатчан бўғим, туғруқ пайтида 0,5 смга чғзилади
2. Articulatio sacroiliaca - харакатсиз
3. Articulatio sacrococcigea – харакатчан, 1,5 см орқага сурилади

Linea terminalis – катта ва кичик чаноқ ўртасидаги чегара хисобланади.

Кичик чаноқда 4 та текислик бор:
1. Кичик чаноққа кириш текислиги.
Чегаралари: Симфизнинг юқори қирғоғи
Linea terminalis
Premontorium
Шу текисликда 4 та ўлчам бор:
1) Тўғри ўлчам (акушерлик ёки чин коньюгата) – симфиздан premontoriumгача – 11 см
2) Кўндаланг ўлчам - Linea terminalisнинг энг кенг жойи – 13 см
3,4) Қийшиқ ўлчамлар - Articulatio sacroiliacaдан eminentio iliopubicaгача -12 см. Ўнг томондан бошланса ўнг, чапдан бошланса чап қийшиқ ўлчам дейилади.
2. Кичик чаноқнинг кенг текислиги.
Чегаралари: Олдинда – симфизнинг ички ўрта қисми
Ёнида – lamina acetabulum
Орқада – S2 ва S3нинг қўшилиш жойи
Шу текисликда 2 та ўлчам бор:
1) Тўғри – 12,5 см
2) Кўндаланг – 12,5 см
3. Кичик чаонқнинг тор текислиги.
Чегаралари: Олдинда – симфизнинг пастки қирғоғи
Ёнида – spina ishiadica
Орқада – articulatio sacrococcigea
Шу текисликда 2 та ўлчам бор:
1) Тўғри – 11 см
2) Кўндаланг – 10,5 см
4. Кичик чаноқдан чиқиш текислиги.
Чегаралари: Олдинда – симфизнинг пастки қирғоғи
Ёнида – tuber ishiadica
Орқада – дум суягининг учи
Шу текисликда 2 та ўлчам бор:
1) Тўғри – 9,5 см +1,5 см = 11 см. (туғиш пайтида дум суяги 1,5 см орқага сурилиши хисобига 11 смга етади.)
2) Кўндаланг – 11 см

Хомиланинг тузилиши.
Бош қисмининг тузилиши:
1. Юз қисми
2. Мия қисми
Бош қисмида 7 та суяк бор:
1) 1 та энса
2) 2 та тепа
3) 2 та чакка
4) 2 та пешона
Чоклар:
1) Sutura occipitalis - энса ва тепа суяклари орасида
2) Sutura sagitalis - 2 та тепа суяклари орасида
3) Sutura temporalis - чакка ва тепа суяклари орасида
4) Sutura frontalis - 2 та пешона суяклари орасида
5) Sutura coronaria - 2 та пешона ва 2 та тепа суяклари орасида
Лиқилдоқлар:
1) Катта – ромбсимон
2) Кичик

Бошдаги ўлчамлар:
1. Кичик қийшиқ ўлчам – энса чуқурчасидан катта лиқилдоқ марказигача 9,5 см, айланаси 32 см
2. Ўрта қийшиқ ўлчам – энса чуқурчасидан катта лиқилдоқнинг олдинги бурчагигача 10 см, айланаси – 33 см
3. Катта қийшиқ ўлчам – ўрамадан ияккача – 13 см, айланаси – 44 см
4. Тўғри ўлчами – энса дўмбоғидан Glabellaгача – 12 см, айланаси – 35 см
5. Вертикал ўлчами – катта лиқилдоқ марказидан тил ости суягигача 9,5 см, айланаси – 32 см
6. Кичик кўндаланг ўлчам – чакка чуқурчаси орасида – 8см
7. Катта кўндаланг ўлчам – tuber parietalis ораси 9,5 см
8. Елканинг кўндаланг ўлчами – 12 см, айланаси - 35 см
9. Думбанинг кўндаланг ўлчами – 9 см, айланаси 28 см

Мавзу. Аёллар жинсий аъзолари анатомияси
Аёллар жинсий аъзолари
1. Ташқи
2. Ички
Улар орасидаги чегара – қизлик пардаси

Ташқи жинсий аъзолар:
1) Клитор
2) Қин даҳлизи
3) Қов
4) Оралиқ
5) Катта ва кичик уятли лаблар
Оралиқ чегаралари: олд – comissura labiorum posterior
орқа – анус
ён – tuber ishiadicum
Қин дахлизига очилади:
• Уретра
• Бертолле безлари (қиннинг катта безлари)
• Кичик безлар
Ички жинсий аъзолар:
1. Қин – қизлик пардасидан бошланиб, бачадон бўйнигача боради.
Узунлиги – 10-12 см
Функцияси – туғруқ пайтида туғруқ каналини хосил қилиш,
спермани ўтказиш.
Қин деворининг қаватлари:
1) Шиллиқ қават – кўп қаватли мугузланмайдиган эпителий.
2) Мускул – циркуляр ва бўйлама
3) Адвентициал қават

Қинни бачадонга бирикиш сохасида 4 та гумбаз бор:
1) Fornix anterior
2,3) Fornix lateralis
4) Fornix posterior – энг чуқури хисобланиб, игна билан тешса Дуглас бўшлиғига тушилади.

2. Бачадон.

Қисмлари:
1) Бўйни
2) Isthmus
3) Танаси
4) Туби

Ўлчамлари:
Узунлиги – 5-6 см
Ккенглиги – 4-5 см
Қалинлиги – 3-4 см
Оғирлиги – туғмаган аёлда 50-60 г
туғган аёлда 80-100 г

Бачадон функциялари:
1) Хомилани сақлаш
2) Репродуктив – хомилани ривожланиши
3) Менструал
4) Гормонал

Бачадон деворининг қаватлари:
1) Эндомертий – бир қаватли цилиндрсимон эпителий
2) Миометрий – 1 та циркуляр ва 2 та қийшиқ. Истмусда фақат 1 та циркуляр қават бор.
3) Периметрий – сероз қават

Бачадон топографияси: олида сийдик пуфаги, орқада эса тўғри ичак туради.

Қон билан таъминланиши:
a.uterine (isthmusнинг ён томонидан киради) ←a.iliaca interna←a.iliaca communis←aorta abdominalis

Бачадон бўйнидаги қисмлар:
1) Ташқи бўғиз – қинга очилади
2) Ички бўғиз – бачадонга очилади.
Ташқи ва ички бўғизлар орасида сервикал канал бор.
3. Бачадон найлари.

Бачадон найлари қисмлари:
1) Ампуляр – фимриялар жойлашган бўлади.
2) Истмус
3) Интрамурал

Бачадон найлари девори қаватлари:
1) Шиллиқ қават – бир қаватли цилиндрсимон
2) Мускул – циркуляр ва бўйлама
3) Сероз

Бачадон найларининг узунлиги – 10-12 см

Бачадон найларининг функцияси:
1) Уруғланиш – ампуляр қисмида
2) Етказиб бериш – уруғланган хужайрани бачадонга, 7 кун давомида

4. Тухумдон – жинсий безлар

Тухумдоннинг функциялари:
1) Фолликулаларни етилиши
2) Гормонал

Гормонлар:
1) Эстрогенлар
А) Эстрадиол
Б) Эстрон
В) Эстриол
2) Прогестеронлар – эстрогенларни босиб туради.
3) Андрогенлар -бўйни ўстиради
Тухумдоннинг қаватлари:
1) Ташқи қават – шиллиқ қават – цилиндрсимон эпителий
2) Оқсил парда – коллаген ва эластик толалар
3) Пўстлоқ қават – фолликулалар ривожланади
4) Мия қават – қон ва лимфа томирларга бой бўлади

Ўлчамлари:
Узунлиги – 3,5 см
Кенглиги – 2,5 см
Қалинлиги – 1,5 см

Қон билан таъминланиши:
1) a.ovarica←aorta abdominalis
2) ramus ovaricus a.uterina

Бачадон бойламлари:
1. Ушлаб турувчи:
1) Lig. teres uteri – бачадон олд деворидан чов канали орқали ўтиб қов сохасида бирлашади. Узунлиги – 12-15 см. Ўнг томонда бироз калтароқ.
2) Lig. latum uteri – бачадон найи ва бачадондан бошланиб, чаноққа боради. 2 та кнг пардаси бор.
3) Lig. ovarium proprium – бачадондан тузумдонга боради. Бу ердан ramus ovaricus a.uterina ўтади.
4) Lig. susoensorium ovarium – тухумдондан чаноқ суяги боради. Бундан a.ovarica ўтади.
2. Фиксацияловчи:
1) Lig. sacrouterina – бачадон бўйнининг орқа томонидан бошланибтўғри ичак орқали думғазага боради.
2) Lig. pubavesicalis – бачадон бўйнинг олд томонидан бошланиб сийдик пуфагини айланиб ўтиб, симфизга бирикади.
3) Lig. cordinale – бачадон бўйнининг ён томонидан бошланиб, чаноқ суягига боради.

Оралиқ мушаклар:
1. Ташқи қават.
1) M. ishiocavernosus
2) M. bulbospongiosus
3) M. sphincter ani externus
4) M. transverses perinea superficialis
2. Ўрта қават
1) M. transverses perinea profundus
2) M. sphincter urethrae
Бу икки мушаклар diaphragm urogenitaleни ташкил қилади.
3. Ички қават
1) M. levator ani – 3 та оёқчаси бор:
a) M. ishiococcygeus
b) M. pubacoccygeus
c) M. iliococcygeus

Мавзу: Хомиладорларни текшириш усуллари.
1. Паспорт қисми
2. Шикоятлари
3. Анамнез морби
4. Анаменез вита
5. Репродуктив анамнез
1) Менструал цикл
2) Жинсий хаёт
3) Репродуктив функция (неча марта хомиладор бўлган, нечтасини туққан, нечтаси аборт)
4) Ўтказилган гинекологик касалликлари
6. Умумий кўрик
7. Аъзолар тизими бўйича кўрик
8. Мазкур хомиладорликнинг кечиш хусусияти (токсикоз, шамоллаш)
9. Акушерлик теширувлари:
1) Ташқи акушерлик текширувлари:
- Леапольд-Левицкий усулида қорин пальпацияси
- Чаноқ ўлчамларини ўлчаш
- Хомиланинг юрак уришиин эшитиш
- Хомиланинг массасини аниқлаш
2) Ички акушерлик текширувлари:
- Қин орқали кўриш
3) Қўшимча текшириш усуллари
- УЗИ
- ЭКГ
- Доплерография
- Хомиланинг биохимик хоссаси
- Амниоцентез
- Хорионбиопсия
- Кордоцентез
- Она қонида альфа фетопротеин миқдорини аниқлаш
- Она сийдигида эстриол экскрецияси
- TORCH инфекцияга текшириш
- Глюкозага толерантлик тести

Леапольд-Левицкий усулида қорин пальпацияси.
I. Аниқланади:
1. Бачадон туби
2. Хомиладорлик муддати
3. Бачадон тубида хомиланинг қайси қисми турганлиги
II. Аниқланади:
1. Хомиланинг жойлашиши – хомила ўқи бачадон ўқи билан мос келса – хомила бўйлама, перпендикуляр бўлса кўндаланг жойлашган, бундан ташқари қийшиқ жойлашиш хам бор.
2. Хомиланинг позицияси -хомиланинг орқаси бачадонинг чап деворига қараган бўлса – 1-позиция, ўнгга қараган бўлса – 2-позиция дейилади.
3. Кўриниши – Агар хомила умуртқас бачадон олд деворига қаараган бўлса – олд кўриниш, орқага қараган бўлса орқа кўриниш дейилади.
III. Аниқланади:
1. Келиш қисмини аниқлаш.
Бош билан келса – катта, думалоқ, қаттиқ, балотирование симптоми (эгилиш-ёзилиш) мусбат
Думба билан келса – кичик, нотекис, юмшоқ, балотирование симптоми манфий.
IV. Аниқланади:
Фақат туғруқ пайтида бажарилади, хомила боши қайси текисликка тушганини аниқлаш учун.

Чаноқ ўлчамларини ўлчаш. Тазомер ёрдамида ўлчанади.
4 та ўлчам ўлчанади (3 та кўндаланг, 1 таси тўғри):
1. Distantio spinorum – 2 томондан spina iliaca anterior superiorга қўйилади – 25-26 см.
2. Distantio cristarum – crista iliaca – 28-29 см.
3. Distantio trochanterica – trochanterica major – 30-31 см.
4. Conyugata externa – аёл ёнбошлаб ётади, тазомер symphisis pubica нинг юқори қирраси ва орқада ромбсимон чуқурчанинг юқори қиррасига қўйилади – 20-21 см. Агар шу ўлчамдан 3 см ни айирсак, ички коньюгата келиб чиқади.
Хомила юрак уришини эшитиш.
• Агар боши билан келиши бўлса – киндикдан пастда эшитилади.
• Агар думба билан келиши бўлса – киндикдан юқорида эшитилади.
• Агар кўндаланг келиши бўлса – киндик атрофида эшитилади.
Позицияга қараб:
1-позицияда чап, 2-позицияда ўнг томонда эшитилади.
Хомиланинг юрак уриши – 120-160 та/мин, ритмик, аниқ.
Хомиланинг тахминий вазнини аниқлаш.
1. Киндик атрофида қорин айланаси ўлчанади.
2. Бачадон туби баландлиги ўлчанади (симфиздан бачадон тубигача)
Олинган натижалар бир-бирига кўпайтирилади.
Бу нимага керак?
1) Йирик хомилани аниқлаш (4 кг)
2) Гигант хомилани аниқлаш (5 кг)
3) Кичик хомилани аниқлаш (хомила гипотрофияси)
Хомила ваа туғилиш муддатини аниқлаш.
1. Менструацияга қараб. Бунда охирги хайзнинг 1-кунига 7 кун қўшиб 3 ойни айирамиз.
Хайзниг 1-куни + 7кун – 3 ой = туғиш муддати

Хомиладорлик муддатини аниқлаш учун охирги хайзнинг биринчи кунига 7 кун қўшиб, календарга қараб шу кунгача санаб келинади.
2. Хомила қимирлашига қараб.
Биринчи туғувчи аёлларда хомила 20-хафтадан қимирлашни бошлайди.
Қайта туғувчи аёлларда эса хомила 18-хафтадан қимирлашни бошлайди.
3. УЗИ
4. Аёллар маслаҳатхонаси. Бунда обменная картадан фойдаланилиб, унда аёлнинг қачан келганлиги, хомиладорликнинг муддатлари ва кечиши хақида ёзилган бўлади.
5. Бачадон тубининг баландлигига қараб (бачадон тубини пайпаслаш орқали).
 4 хафтада – товуқ тухуми ўлчамида (ичкарида пайпасланади)
 8 хафтада – ғоз тухуми ўлчамида (ичкарида пайпасланади)
 12 хафтада – янги туғилган чақалоқ бошидек, симфиздан бир бармоқ юқорида
 16 хафтада – симфиз ва киндик ўртасида
 20 хафтада – киндикдан икки бармоқ пастда
 24 хафтада – киндик атрофида
 28 хафтада – киндикдан икки бармоқ юқорида
 32 хафтада – киндик ва ханжарсимон ўсиқ ўртасида (қорин айланаси 80-85 см)
 36 хафтада – ханжарсимон ўсиқ сохасида
 40 хафтада - киндик ва ханжарсимон ўсиқ ўртасида (қорин айланаси 95-100 см)


Мавзу: Физиологик туғруқ.
Туғруқ – бу физиологик жараён бўлиб, хаёт қобилиятига эга бўлган хомиланинг бачадондан хайдалишидир. Туғруқ 22 хафтадан бошланади.

Хомиладорликнинг бошидан 15-16 хафтагача – хомиланинг эрта тушиши,
16-20 хафтада – хомиланинг кечки тушиши,
22-37 хафтада – эрта ёки муддатдан олдин туғруқ,
37-42 хафтада – муддатли туғруқ,
42 хафтадан кейин – муддатида ўтган туғруқ дейилади.

Туғруқ даврлари:
1. Бачадон бўйнининг очилиши
2. Хомиланинг хайдалиши
3. Йўлдошнинг тушиши

I. Бачадон бўйнининг очилиши даври.
Бошланиши – дард
Тугаши – бачадон бўйнинг тўлиқ очилиши (10 см)

Бачадон бўйнининг очилиш факторлари:
1. Дард – бу бачадон мушакларининг ихтиёрсиз қисқариши. Дард бачадон тубининг ўнг бурчагидан бошланиб, пастга ва чапга боради.

Дарднинг хусусиятлари:
1) Частота
2) Кучи
3) Давомийлиги
4) Оғриқлилиги

Дард 1-даврнинг бошида частотаси хар 15-20 мин.
давомийлиги 15-20 сек.
2-даврнинг охирида частотаси хар 1,5-2 мин.
давомийлиги 50-60 сек.

Дард пайтида миометрийда 3 та жараён ўтади:
1. Контракция – мушак толаларининг алоҳида қисқариши
2. Ретракция – миометрийнинг пастки толалари юқорига тортилиши
Контракция ва ретракция бачадон туби ва танасида бўлади.
3. Дистракция – бу жараён истмусда бўлиб, истмус мушакларини тепага ва ёнга чўзилиши. Туғруқ пайтида истмус 20 смгача чўзилади ва бачадон пасткаи сегменти деб аталади.

2. Хомила пуфаги – олдинги сув ва пардалар. У хомила боши 1-текисликка тушганда хосил бўлади. Бунда 2 та тақалиш камари хосил бўлади:
1) Ички –бош ва пастки сегмент билан
2) Ташқи – пастки сегмент ва чаноқ суяги билан
Натижада сув иккига, олдинги ва орқага бўлинади.
Нормада бачадон бўйни 6-7 см очилса, хомила пуфаги ёрилади. Бундан ташқари хомила пуфагининг эрта ва кечки ёрилиши бўлиши мумкин.
3. Хомила боши.
Бачадон бўйни (истмус) биринчи туғувчи аёлларда 1 соатда 1 см, қайта туғувчи аёлларда эса 1 соатда 2 см очилади. Бачадон бўйни 10 смга очилиши керак.
Шуни хисобга олиб, биринчи давр давомийлиги:
Биринчи туғувчи аёлларда – 10-14 сиоат
Қайта туғувчи аёлларда – 5-7 соатни ташкил қилади.

Бачадон бўйни очилишининг механизми.
Биринчи туғувчи аёлларда:
Ички бўғиз ⟶ сервикал канал йўқолади ⟶ бачадон бўйни қисқаради ва текисланади ⟶ ташқи бўғиз очилади

Қайта туғувчи аёлларда:
Ташқи ва ички бўғиз бир вақтда очилади ⟶ бачадон бўйни қисқаради, лекин текисланмайди.

1-даврда 3та фаза бор:
1. Латент – бачадон бўйни 3 см очилиши, давомийлиги 8 соатгача
2. Актив – 3-8 см, бачадон бўйни тез очилади.
3. Децилазиция – 8-10 см, бироз камаяди.

II. Хомилани хайдалиш даври.
Бошланиши: бачадон бўйнини тўла очилиши
Тугаши6 хомилани туғилиши
Бу даврда дард давом этади, кучаниш қўшилади.
Кучаниш – бу қорин оралиқ мушаклари ва диафрагмани ихтиёрсиз қисқариши. Кучаниш хомила боши 3-4 текисликка тушиб, тўғри ичакни эзиб қўйиши оқибатида келиб чиқади.

Туғруқни биомеханизми.
А. Энса билан кулиш олд кўринишда.
1. Хомила бошининг эгилиши – 1-текисликда бўлади, ияк кўкракка тегади, кичик чаноққа энса тушади ва кичик лиқилдоқ ўтказув нуқтасига айланади (марказда бўлиб қолади). 1-текисликда sutura sagitalis кўндаланг ёки қийшиқ ўлчамда туради.
2. Хомила бошининг ички бурилиши – 2-текисликдн бошланиб, 4-текисликда тамом бўлади, энса симфизга бурилади ва sutura sagitalis 4-текисликда тўғри ўлчамда бўлади.
3. Хомила бошининг ёзилиши – 4-текисликда бўлади, чунки бу ерда фиксацияловчи нуқта хосил бўлади: симфизнинг пастки қирғоғи билан энса чуқурчаси орасида. Боши ёзилади, юзи билан туғилади.
4. Бошини ташқи бурилиши, танасини ички бурилиши – биринчи бўлиб орқа қўли, кейин олд қўли, ундан кейин танаси чиқади.

Хомиланинг юзи позициянинг қарама-қарши томонига бурилади.
Ўтказув нуқтаси - кичик лиқилдоқ.
Хомила боши кичик қийшиқ ўлчам билан туғилади.

Б. Энса билан келиш, орқа кўринишда:
1. Хомила бошининг эгилиши – 1-текисликда бўлади, ияк кўкракка тегади, кичик чаноққа энса тушади ва кичик лиқилдоқ ўтказув нуқтасига айланади (марказда бўлиб қолади). 1-текисликда sutura sagitalis кўндаланг ёки қийшиқ ўлчамда туради.
2. Хомила бошининг нотўғри ички бурилиши – энсадум суягига қараб.
3. Хомила бошининг қўшимча эгилиши – бу ерда биринчи фиксацияловчи нуқта пайдо юўлади: симфиз пастки қирғоғи ва олдинги соч ўсиш чегараси орасида.
4. Хомила бошининг ёзилиши – бу ерда иккинчи фиксацияловчи нуқта пайдо бўлади: дум суягини учи ва энса чуқурчаси орасида.
5. Бошнинг ташқи, тананинг ички бурилиши.

Ўтказув нуқтаси - sutura sagitalisнинг катта лиқилдоққа яқин қисми.
Хомила боши ўрта қийшиқ ўлчам билан туғилади.

2-даврнинг давомийлиги:
Биринчи туғувчи аёлларда – 2 соатгача
Қайта туғувчи аёлларда – 1 соатгача

III. Йўлдошнинг чиқиши.
Бошланиши: чақалоқ туғилгандан кейин
Тугаши: йўлдошнинг чиқиши

Давомийлиги – максимал 0,5 соат.

Йўлдош чиқиқшининг 2 хил йўли бор:
1. Марказдан ажралиши (Шульц бўйича). Ретроплацентар гематома хосил бўлади, йўлдош хомила юзаси билан чиқади, пардалар орқага қарайди, ташқиқон кетиш кузатилмайди.
2. Перифериядан ажралиши (Дункан бўйича). Ташқи қон кетиш кузатилади, йўлдош она юзаси билан чиқади, пардалар ўз холича чиқади.

Физиологик қон кетиш - тана вазнининг 0,5% ёки 1 кг га 5 мл.

Қон ивиш факторлари:
1. Миотампонада
2. Тромботампонада

Йўлдошнинг ажралиш белгилари:
1. Альфред – киндикка қисилган зажим ўз оғирлиги билан 8-10 см пастга тушади.
2. Кюстнер-Чукалов - симфз тепасидан босганда киндик тизимчасининг ичкарига кирмаслиги, агар ичкарига кирса – йўлдош хали ажралмаган.
3. Шредер – хомила тушгандан кейин бачадон думалоқ киндикдан икки бармоқ бўлиб марказда жойлашган. Йўлдош ажралганда бачадон киндикдан юқорига кўтарилади ва ўнг томонга сурилади.

3-даврни актив бошқариш.
Мақсад: қон кетишни олдини олиш.
1-қадам: Хомила туғилгандан кейин Окситоцин 10 ТБ 2мл м/о
2-қадам: Чап қўлни симфиз устига қўйиб, Шредер белгиси мусбат бўлса бачадон қисқариш пайтида шу қўл билан пастга ва орқага босилади. Ўнг қўл билан киндик тизимчасини тортамиз.

Туғруқни умумий давомийлиги:
• Биринчи туғувчи аёлларда – 12-16 соат
• Қайта туғувчи аёлларда – 6-8 соат

Мавзу: Хомиланинг чаноқ билан келиши.
Учраши – 3,5%

Таснифи.
1. Думба билан келиш
1) Аниқ думба билан келиш
2) Аралаш думба билан келиш
2. Оёқ билан келиш
1) Тўлиқ
2) Нотўлиқ
3) Тизза билан
Сабаблари:
1. Она томонидан:
1) Бачадон нуқсонлари (2 шохли бачадон, эгарсимон бачадон, ички тўсиқли бачадон)
2) Бачадон миомаси
3) Анатомик тор чаноқ
4) Тез ва кўп туғувчи аёлларда
5) Бачадон мускул қавати тонусининг пасайиши ёки ошиши
2. Хомила томонидан
1) Хомила ривожланиш аномалиялари (гидроцефалия)
2) Муддатдан олдин туғруқ
3) Хомила гипотрофияси (кўп харакат қилади)
4) Кўп хомилалик
3. Йўлдош томонидан:
1) Йўлдошнинг олдинга келиши
2) Кўп сувлик (1,5 л.дан кўп)
3) Кам сувлик (0,5 л.дан кам)

Диагностика.
1. Леопольд-Левицкий усулининг 1-босқичи (бачадон тубида бошнинг аниқланиши, тубининг баланд туриши)
2. Леопольд-Левицкий усулининг 3-босқичи (келиш қисми думба)
3. Леопольд-Левицкий усулининг 4-босқичи
4. Юрак уришини эшитиш (киндикдан юқорида)
5. Қин орқали текшириш (ориентирлар: думба, думба оралиғи, чуқурча, анус, қизларда катта уятли лаблар, болаларда мояк, дум ва думғаза; аралаш келган бўлса - товон)
6. УЗИ (камдан-кам)

Асоратлар.
1. Хомила пуфагининг барвақт ёрилиши (кўп сувли; тақалиш камари хосил бўлмагани учун)
2. Хомиланинг майда қисмлари тушиб қолиши
3. Туғруқ фаолиятининг сустлиги
4. Чўзилган туғруқ (18 соатдан кўп)
5. Хомиланинг гипоксия ва асфикцияси
6. Калла ичи (внутрочерепно) травмаси
7. Бачадон бўйни спазми
8. Бошнинг ёзилиши, қўлнинг орқага ташланиши
9. Туғруқ йўлларининг йиртилиши
10. Туғруқдан кейиниги қон кетиш (гипотоник қон кетиш)
11. Туғруқдан кейинги септик касалликлар (эндометрит, сепсис)

Туғруқ биомеханизми.
Мўлжал сифатида sutura sagitalis ўрнига linea intertrochanterica олинади.
1. Думбанинг ички бурилиши
2. Бел умуртқалар сохасида ёнга бурилиш, думба туғилади.
3. Тананинг ички бурилиши
4. Бўйин ва кўкрак умуртқалари сохасида ёнга бурилиш – аввал орқа, кейин олдинги қўл туғилади.
5. Бошни ички бурилиши – бунда фиксация нуқтаси энса чуқурчаси билан симфизнинг пастки қирғоғи ораси хисобланади.
6. Бошнинг эгилиши ва туғилиши.

Туғруқ босқичлари.
1. Хомиланинг кидиккача туғилиши
2. Хомиланинг куракнинг пастки бурчагигача туғилиши
3. Елка ва қўлнинг туғилиши
4. Бошнинг туғилиши
Киндик кўрингандан кейин 2,3,4-босқичлар 5 минут ичида ўтиши керак. Акс холда асфиксия, 5-10 минутда оғир асфиксия, 10 минутдан кўп давом этса ўлим юз бериши мумкин.

Туғруқни бошқариш.
1. Цовянов-1 усули.
Мақсад: қўл ва оёқ бир вақтда туғилиши (агар оёқ биринчи туғилса бошнинг ёзилиши ва қўлнинг орқада қолиши юз бериб, бу хомила ўлимига олиб келиши мумкин), хомилани нормал холатини сақлаш.
Кўрсатма: Аниқ думба билан келиш.
Техника: бош бармоқ сонга, қолган бармоқларни орқага қўйилади. Оёқларни аста-секин танага яқинлаштириб турилади. Қўлларни жинсий аъзо сохасида босиб турилади. Кўкрак атрофида катта айлана ўлчам пайдо бўлади, туғруқ йўли кенгаяди, шунинг учун тортиш ва буриш мумкин эмас.
2. Цовянов-2 усули.
Кўрсатма: хомиланинг оёқ билан келиши
Мақсад: бачадон бўйни тўлиқ очилишини кутиш, оёқнинг биринчи туғилишига йўл қўймаслик.
Техника: стерил салфеткани оёққа қўйиб бачадон бўйни тўлиқ очилгунча кутиб турилади. Хомилада оёқ билан келиш аралаш думба билан келишга ўтади. Бачадон бўйни тўлиқ очилгандан кейин салфетка олиниб хомила туғдирилади.

Бачадон бўйни тўлиқ очилиш белгилари:
1) Ануснинг очилиши
2) Оёқчаларнинг чиқиб қолиши
3) Шатц-Утебергар белгиси – пастки сегмент ва бачадон танаси чегараси симфиздан 10 см юқорида бўлади (қанча баланд бўлса бачадон бўйни шунча см очилган бўлади).
3. Классик аушерлик усули.
Кўрсатма: хомила бошининг ёзилиши ва қўлнинг орқага кетиши.
Мақсад: қўл ва бошнинг туғилиши
Хомила бошини Морисо-Левре-Лашапель усули билан туғдирилади.
Бунда ўтказув нуқтаси – олдинги думба.
Хомила бошининг кичик қийшиқ ўлчами билан туғилади.

Мавзу: Эрта токсикозлар
Эрта токсикозлар хомиладорликнинг биринчи ярми, кўпинча дасталбки 3 ойда кузатилади.
Сабаб: хомила

Таснифи.
А. Кўп учрайдиган турлари:
- Қусиш
- Кўнгил айнаши
- Птиализм)
Б. Кам учрайдиган турлари:
- Дерматоз
- Остеомаляция
- Тетания
- Бронхиал астма
- Жигарнинг ўткир сариқ дистрофияси

!!!Эрта токсикоз кечки токсикозга ўтмайди!!!

Теореялар:
1. Кортико-висцерал. МНС функцияси бузилиши билан боғлиқ.
2. Иммунологик
3. Аллергик
4. Гормонал – хорион гонодотропин гормони билан боғлиқ

Белги 1-даража 2-даража 3-даража
Қусиш Кунига 5 дан кам Кунига 5-10 марта Кунига 10 дан кўп
Пульс нормал 90-110 та/мин 110 та/мин дан кўп
АҚБ нормал 10-20 мм. сим. уст га пасайган 90/60 мм. сим. уст. ва ундан паст
Тери Тургор сақланган Тургор пасайган, қуруқлашган Тургор жуда паст, қуруқ
Озиш 2-3 кг 3-8 кг 8-10 кг
Температура нормал субфебрил Субфебрил ёки фебрил
Диурез Нормал
30-50мл/соат Олигоурия
30-15 мл/соат Олиго-анурия
15-0 мл/соат

Лобаротор белгилар
Белги 1-даража 2-даража 3-даража
Умумий қон тахлили
Гемоглобин, эритроцит, гемотокрит Нормал Ошади Ошади
Қоннинг биохимик тахлили
Билурибин Нормал 8,5-20,5 ммоль/л Ошади
20-40 ммоль/л Ошади
20-460 ммоль/л
АЛТ, АСТ Нормал Ошади Ошади
Креатинин Нормал Ошади Ошади
Мочевина Нормал Ошади Ошади
Умумий оқсил Нормал 65-85 камаяди Камаяди
Сийдик тахлили нормал Ацетон++ Ацетон++++
Оқсил+
Цилиндр+

Даволаш.
1-даражани – амбулатор даволаш
2- даражани – хомиладорлик патология бўлимида
3-даражани – акушерлик реанимациясида даволанади.

Даволаш принцплари:
1. Диета.
2. Седатив препаратлар: валерианка, новопассит
3. Қусишга қарши воситалар: церукал, метоклопромид, дропридол, атропин, кофеин, аминазин, новокаин (ичишга)
4. Инфузион терапия: кристаллоид – Натрий хлорид 0,9%, Глюкоза 5%, ацессоль, Дисоль, Трисоль. 1 кунда 2-2,5 л.
5. Антигистамин: диазолин, супрастин, димедрол
6. Хомила холатини яхшиловчи: Глюкоза 40%+Аскорбин кислота, Кокарбоксилаза, Курантил, Актовегин, Эссенциале, Витамин Е
7. Гипопротеинемия бўлса оқсил препаратлари: Инфезол, албумин, плазма
8. Детоксикоцион терапия: спленин

1-даражада – хамма дорилар ичишга,
2-даражада – м/о
3-даражада – в/и

Даволаш курси 2-даражада 10-14 кун, 3-даражада 5-7 кун

Хомилани олиб ташлашга кўрсатма:
1. Концерватив даво ёрдам бермаганда
2. Турғун тахикардия
3. Турғун субферил температура
4. Кескин озиш
5. Ривожланиб борувчи гипербилурибинемия
6. Ўсиб борувчи ацетонурия
7. МНС бузилиши (эйфория, кўп ухлаш)
8. Сариқлик

Кам учрайдиган турлари.
I. Дерматозларнинг 3 та тури бор:
1. Экзема
2. Қичишиш
3. Герпетиформ импетиго

Сабаби: қалқон олди бези функцияси бузилиши

Даволаш:
1. Антигистамин – кортикостероид мазь, Вит Д, Кальций препаратлари

II. Бронхиал астма
Сабаби: қалқон олди бези функцияси бузилиши

Даволаш:
1. β-адреномиметиклар: сальбутамол
2. Глюкокортикостероидлар
3. Метилксантил – Эуфиллин, Тиофиллин
4. Витамин Д

III. Остеомаляция
Юришнинг бузилиши, парастезия, оёқларда оғриқ билан кечади

Даволаш: Кальций препаратлари, Витамин Д

IV. Тетания
"Акушер қўли”, "балерини оёғи”, "балиқ оғзи” симптомлари кузатилади.

Даволаш: Витамин Д

V. Жигарнинг сариқ дистрофияси.

Босқичлар:
1. Сариқсиз – бир неча кундан бир неча ойгача давом этади. Белгилари специфик эмас: қусиш, кўнгил айнаш
2. Сариқли – бир неча соатдан бир неча кунгача давом этади. Билурибин ошади, тери сарғаяди, геморррагик синдром, жигар комаси, ўлим.
Жигарниг сариқ дистрофияси хомилани олиб ташлашга абсолют кўрсатма хисобланади.

Мавзу: Гипертензив синдром.
Таснифи.
1. Сурункали артериал гипертензия
2. Гестацион гипертензия
3. Енгил преэкламсия
4. Оғир преэкламсия
5. Экламсия
6. Сурункал артериал гипертензия ёки гестацион гпертензияга қўшилган преэкламсия

Гипертензиянинг критерияси – диастолик қон босим 90 мм. сим. уст ва ундан юқори.

I. Сурункали артериал гипертензия.
Критерийлар:
1) Диастолик қон босим 90 мм. сим. уст ва ундан юқори (4 соат оралиғида 2 марта ўлчанганда) ва бу хомиладорликнинг 20 хафтаси ёки хомиладорликдан олдин бошланган.
2) Сийдикда оқсил йўқ
3) Шикоят йўқ

Тактика:
1) Амбулатор кузатув
2) Уйда хар куни АҚБни ўлчаб, дафтарга ёзиб бориш
3) 1 хафтада 1 марта сийдикни протеинурияга топшириш
4) Қўшимча дам олиш
5) Диета, лекин бунда туз ва суюқликни чеклаш шарт эмас
6) Агар хомиладор аёл гипотензив препарат қабул қилган бўлса, уни давом эттириш. Агар қабул қилмаган бўлса, диастолик қон босим 105 мм.сим.уст.га кўтарилса гипотензив воситалар берилади.
- Коринфар (Нефидипин) тил остига 10 мг хар 15 минутдан кейин диастолик босим 90-100 мм.сим.устга тушгунча. Кейин 10 мг дан хар 6-8 соатда ичишга
- Лабиталол
- Гидролазин (Апрессин)
- Метилдофа
7) Туғдириш 37-хафтадан кейин

II. Гестацион гипертензия
Критерийлар:
1) Диастолик қон босим 90 мм. сим. уст ва ундан юқори (4 соат оралиғида 2 марта ўлчанганда) ва бу хомиладорликнинг 20 хафтасидан кейин бошланган.
2) Сийдикда оқсил йўқ
3) Шикоят йўқ

Тактика (сурункали АГТ билан бир хил):
1) Амбулатор кузатув
2) Уйда хар куни АҚБни ўлчаб, дафтарга ёзиб бориш
3) 1 хафтада 1 марта сийдикни протеинурияга топшириш
4) Қўшимча дам олиш
5) Диета, лекин бунда туз ва суюқликни чеклаш шарт эмас
6) Агар хомиладор аёл гипотензив препарат қабул қилган бўлса, уни давом эттириш. Агар қабул қилмаган бўлса, диастолик қон босим 105 мм.сим.уст.га кўтарилса гипотензив воситалар берилади.
- Коринфар (Нефидипин) тил остига 10 мг хар 15 минутдан кейин диастолик босим 90-100 мм.сим.устга тушгунча. Кейин 10 мг дан хар 6-8 соатда ичишга
- Лабиталол
- Гидролазин (Апрессин)
- Метилдофа
7) Туғдириш 37-хафтадан кейин

III. Енгил преэкламсия
Критерийлар:
1) Диастолик қон босим 90 мм. сим. уст ва ундан юқори (4 соат оралиғида 2 марта ўлчанганда) ва бу хомиладорликнинг 20 хафтасидан кейин бошланган.
2) Сийдикда оқсил ёки протеинурия – 0,3-1 г/л гача
3) Шикоят йўқ

Тактика:
1) Амбулатор кузатув
2) Уйда хар куни АҚБни ўлчаб, дафтарга ёзиб бориш
3) 1 хафтада 2 марта сийдикни протеинурияга топшириш ва тромбоцит миқдорини аниқлаш
4) Аёлни оғир преэкламсия хақида оғоҳлантириш
5) Қўшимча дам олиш
6) Диета
7) Диуретик, гипотензив, седатив, транквилизаторлар бериш керак эмас
8) 37-хафтадан кейин туғдириш
9) Агар хомила ривожланиши тўхтаб қолса, муддатдан олдин туғдири

IV. Оғир преэкламсия
Критерийлар:
1) Диастолик қон босим 110 мм. сим. уст ва ундан юқори (1 марта ўлчанганда) ва бу хомиладорликнинг 20 хафтасидан кейин бошланган.
2) Сийдикда оқсил ёки протеинурия – 1-3 г/л
3) Шикоятлар бўлиши мумкин ёки бўлмаслиги мумкин
- Бош оғриқ (бош мияда гипоксия, ишемия, мия шиши, қон томир қисқариши натижасида)
- Кўнгил айнаши ва қусиш
- Кўришнинг бузилиши (ангио ва ретинопатиялар)
- Эпигастрал ва ўнг қовурға ости соҳаларида оғриқ (жигар шиши)
- Ўпка шиши симптомлари
- Диурез пасайиши (буйрак етишмовчилмгм)
- Тромбоцит пасайиши
Тактика:
1. Акушерлик реанимациясига тезкор жўнатиш
2. Тутқаноққа қарши терапия
1) Магнезия сульфат
2) Сибазон (Диазепам)
3. Гипотензив терапия (поликлиника шароитида)
4. 24 соат ичида туғдириш (туғруқхона шароитида)

Магнезиал терапия схемаси:
1. Пригард бўйича м/о инъекция
1) Юклама доза. Новокаин 0,5% – 5 мл + Магнезия сульфат 25% - 20 мл - хар бир думбага м/о. Бунда дастлаб Новокаин, кейин Магнезия қилинади, АРАЛАШТИРИЛМАЙДИ! Хар бир думбага 5 г дан Магнезия тўғри келади.
2) Қувватловчи доза. Новокаин 0,5% – 5 мл + Магнезия сульфат 25% - 20 мл хар 4 соатдан кейин бир думбага м/о
2. Зуснан бўйича в/и инъекция
1) Юклама доза. Магнезия сульфат 25% - 16 мл + Натрий хлорид 0,9% 16 мл аралаштириб, в/и секин оқим билан 20 минут давомида
2) Қувватловчи доза. Магнезия сульфат 25% - 100 мл + Натрий хлорид 0,9% 400 мл аралаштириб, в/и секин томчилаб 6-8 соат давомида

Магнезиал терапия курси охирги тутқаноқ ёки туғруқдан кейинги 24 соат ичида.

Ножўя таъсири:
1. Нафас частотасининг пасайиши (16 тадан кам)
2. Диурезнинг пасайиши (4 соатда 100 мл дан кам)
3. Тизза рефлексининг сусайиши
Агар ножўя таъсир кузатилса терапия тўхтатилиб, антидот – Кальций хлорид 10% -10мл в/и қилинади.

V. Экламсия – эпилепсия ва бошқа касалликлар билан боғланмаган тутқаноқ хуружи.
Босқичлари:
1. Тутқаноқдан олдин (Аура) – 20-30 секунд бўлади. Хуши сақланган, нафас мустақил, юз мимик мушаклари қисқариши
2. Тоник тутқаноқ – 30-60 секунд бўлади, хуши йўқ, нафас тўхтайди, тоник тутқаноқ бошланади, тери оқарган
3. Клоник тутқаноқ – 30-60 секунд бўлади, хуши йўқ, нафас тўхтайди, клоник қисқариш, акроцианоз
4. Хал бўлиш босқичи – тутқаноқ тугайди, нафас бошланади (чуқур), хуши ўзига келади, хеч нарсани эслай олмайди (ретроград амнезия)
Ёки экламсик комага ўтиб кетади.
Бир нечта тутқаноқ бўлса – бу экламсик статус дейилади.

Асораилар:
1. Инсульт
2. Миокард инфаркти
3. Ўпка шиши
4. Ўткир уйрак, жигар, юрак етишмовчилиги
5. Кўз тўр пардаси кўчиши
6. Нормал жойлашган йўлдошнинг барвқт кўчиши (буни натижасида геморрагик шок, ДВС-синдром)
7. Хомиланинг ўлими
8. Кома ва ўлим

Тактика:
Тезкор.
1. Ёрдамга чақириш (жавобгар врач, акушер, анестезиолог, реаниматологларни)
2. Аёлни чап ёнбошга ёткизиш
3. Аёлни ушлаб туриш, лекин актив эмас
4. Кислород ёстиқчаси – 1 минутда 4-6 марта
Кейинчалик
5. Магнезиал терапия
6. Гипотензив терапия
7. 12 соат ичида туғдириш

Патогенез:
Сабаб – хомила
1. Тухум хужайранинг ферментатив етишмовчилиги
2. Тухум хужайра эндометрийга киради, лекин спиралсимон артериянинг мушак ва эндометрий қаватини эрита олмайди.
3. Спиралсимон артериянинг спазми
4. Эндометрийнинг ишемияси
5. Вазодилятаторларнинг синтези пасаяди (простоциклин, азот оксиди)
6. Вазоконстрикторларнинг кўпайиши (тромбоксан, эндотелин)
7. Генерализациялашган (умумий) қон томир спазми

Хавф гурухлари:
1. Семизлик
2. Юрак касалликлари, буйрак касалликлари, системали коллагенозлар, ҚД
3. Кўп хомилалик
4. Биринчи туғувчи аёлларда

Мавзу: Резус конфликт
Резус омил


Категория: Daftardagi bitiklar | Просмотров: 10697 | Добавил: Admin | Рейтинг: 2.8/12
Всего комментариев: 0
Добавлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи.
[ Регистрация | Вход ]
Bizning savol
Сиз келажакда қайси сохани танламоқчисиз?
Barcha javoblar: 1606
Tesha tegmagan gaplar
Statistika

Onlayndagilar: 2
Mehmonlar: 2
Foydalanuvchilar: 0

Copyright MED-PED tma-medped@mail.ru © 2024
Сайт создан в системе uCoz