Замонавий
тиббиётда профилактика даволашдан устун туради. Ўзбекистонда Соғлиқни сақлашни
ислоҳ қилишда ҳам касалликни олдини олишга катта аҳамият бериляпди. Бу йўлда
қатор чора тадбирлар амалга ошириляпди. Биз ҳам шу соҳада ўз ҳиссамизни қўшиш
мақсадида янги "СКРИНИНГ 1.0”
дастурини ишлаб чиқардик. Бу дастур 3 та тиббий калькулятор ва 4 та сўровномани
ўз
ичига олган
бўлиб, аҳолини ялпи текширишда уларни саралаш учун мўлжалланган. Ундан ташқари
иҳтиёрий инсон бу дастур ёрдамида ўз соғлиғининг маълум жиҳатлари хақида
маълумотларга эга бўлиши мумкин.
Дастур
текширилувчилар хақидаги маълумотларни ташқи файлга сақлайди, бу эса статистика
учун қулай ҳисобланади.
Бу
бизнинг биринчи ишимиз, кейинчалик янада такомиллаштириш ниятимиз бор. Бу
борада сизнинг фикрларингизга муҳтожмиз.